Нарпай ХТБ мудири мактаб директорининг диний эътиқодини ҳам калака қилди (аудио)

Нарпай ХТБ мудири мактаб директорининг диний эътиқодини ҳам калака қилди (аудио)

Нарпай туманидаги 16-мактабда олиб борилган таъмирлаш ишларидан лавҳа. Фото: «Дарё»

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ХТБ мудири лавозимида фаолият юритаётган Мирзоҳид Йўлдошев маҳаллий мактаб директорларини уришиб, ҳаммани мактаб ҳожатхонасини таъмирлаб беришга мажбур қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

32 мактаб директори мудир унга қўл кўтаргани ҳақида вилоят бошқарма бошлиғига хат ҳам ёзган.

Шунингдек, М.Йўлдошев мактаб директорларидан «Саховат ва кўмак» ҳаракати учун 100 минг сўмдан пул ўтказишни ҳам талаб қилган.

Бундан ташқари, М.Йўлдошев мактаб директорларининг эътиқодини ҳам калака қилиш ҳолатлари кузатилган.

Ушбу аудиода 32-мактаб директори ва ХТБ мудири Мирзоҳид Йўлдошев ўртасидаги телефон суҳбати ёзиб олинган. М.Йўлдошев мактаб директорини ҳожатхонани таъмирлашга мажбур қилаётгани етмаганидек, «Ҳайит куни масжидга бориб тўнқайиб ўтирмасдан, ишни бажар!» деб, унга дағдаға ҳам қилади.

 

Мурожаатларда айтилишича, Нарпай тумани мактаб директорлари бу ходимдан безор бўлиб, унинг истеъфосини талаб қилишяпти.