Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нархлар уруши Tesla'ни Хитойда электр автомобиллари нархини пасайтиришга мажбур қилди
25.10.2022 10:03,  
40

АҚШнинг энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси Tesla бозордаги турғунлик ва нархлар уруши таҳдиди фонида йил бошидан бери биринчи марта Хитойда автомобиллари нархини 9 фоизга пасайтиришга мажбур бўлди, деб ёзади Reuters.

Tesla бош директори ва асосчиси америкалик миллиардер Илон Маск ўтган ҳафта Европа ва Хитой "ўзига хос турғунликда" эканини ва компания бу йил автомобиль етказиб бериш мақсадига эриша олмаслигини айтди. Маск, шунингдек,Tesla "рецессияга чидамли" бўлишини ва тўртинчи чоракда глобал талаб кучли бўлишини таъкидлади.

Таҳлилчилар, шунингдек, Хитойда талабнинг камайгани ва автомобилларга ортиқча таклиф ортиб бораётганини қайд этишмоқда. Сентябрь ойида мамлакатда электромобиллар савдосининг ўсиши беш ой ичида энг секин бўлди ва Чина China Merchants Bank International (CMBI) эксперти Ши Жи 2023 йилда сотувлар пасайиб бораётган бир пайтда саноатда рақобат кучайишини башорат қилди. Бу ишлаб чиқарувчиларни нархларни пасайтиришга мажбур қилади.

"Нархнинг пасайиши биз август ойидан бери эътибор қаратаётган мумкин бўлган нархлар урушини таъкидлайди", деди Ши Жи.

Tesla Reuters агентлигига Шанхайдаги заводида ишлаб чиқариш яхшиланаётгани ва Хитойдаги блокировкалар шароитида ҳам таъминот занжирлари барқарорлиги сабабли нархларни харажатларга мослаштираётганини айтди. Модель 3 седанининг бошланғич баҳоси энди 279 900 юандан 265 900 юанга (36 727 доллар), Model Y SUV нархи эса 316 900 юандан 288 900 юанга туширилди. Шу билан бирга, август ойида АҚШда Tesla'нинг ўртача нархи 70 минг долларни ташкил қилган.

Жорий йилнинг март ойида Тесла, аксинча, глобал инфляциянинг ўсиши, хом ашё нархининг ошиши ва логистика харажатларининг ошиши сабабли Хитойда электромобиллар нархини оширган эди.

Аввалроқ, Илон Маск 25 000 долларлик арзон Tesla'ни чиқаришни режалаштираётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, автомобиль ишлаб чиқарувчиси Model Y ва Model 3 платформалари нархининг ярмига тенг бўлган янги платформа яратиш устида ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан