Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Нархоз»да форма бутунлай бекор қилиниб, 5 кунлик таълим тизимига ўтилгани айтилмоқда
22.11.2019 17:34,  
749

Тошкент давлат иқтисодиёт университети душанба, 25 ноябрдан бошлаб беш кунлик таълим тизимига ўтади. Бу ҳақда университетдаги манба “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Халқ тилида “Нархоз“ дея ном чиқарган университетда эндиликда талабалар душанба-жума кунлари ўқишга боради. Шанба ва якшанба кунлари дам олиши куни бўлади.

Бундан ташқари, университетда мавжуд бўлган қатъий форма ҳам бекор қилинган.

Эндиликда университет талабаси исталган кийимда ўқишга келиши ва дарсларда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида иқтисодиёт университетида «катта тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Университетнинг аввалги ректори Баҳодир Ҳодиев ишдан олиниб, унинг ўрнига Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Шарипов тайинланганди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан