Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Насаф футбол жамоаси янги ҳомий билан 10 млрд сўмлик шартнома имзолади
15.10.2019 18:47,  
390

2018 йил 16 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2022 йилларда футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги № ПП-3610 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Enter Engineering компанияси Қаршининг Насаф жамоаси билан 2020 йилнинг охирига қадар қиймати 10 млрд сўмлик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда sports.uz хабар бермоқда.

Ушбу маблағлар «Насаф» клубининг моддий-техник, илмий-услубий базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ўқув-машғулот жараёнининг юқори сифатини таъминлаш, шунингдек, футболни кенг аҳоли ўртасида оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун йўналтирилади.

Насаф сўнгги йилларда жиддий моддий қийинчиликларга учради. Шу сабабдан жамоа етакчилари ҳар мавсум олдидан бошқа жамоаларга, асосан "Пахтакор"га ўтишар эди. Ҳозирда "Пахтакор"нинг 5 нафар футболчи "Насаф"дан трансфер қилинган.

Шунингдек, жамоанинг академияси Ўзбекистондаги энг яхши академиялардан бири саналади. Қаршиликларнинг 12 нафари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси эканлиги ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан