Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наслли чорва моллари учун субсидия ажратилмоқда
10.10.2022 09:55,  
138

Президентимизнинг 2020 йил 29 январда “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ҳужжат чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда дастуриламал бўлмоқда.

Қарорга кўра, 2020-2022 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида, хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатлари учун 50 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидия ажратилиши белгиланган эди.

Навоий вилоятида ҳам 2020-2022 йилларда четдан олиб келинган наслли қорамоллар, қўй-эчкилар, паррандалар, наслчилик хўжаликлари томонидан сотилган наслли қорамолларга жами 1 миллиард 883 миллион сўм, шундан импорт қилинган чорва ҳайвонлари учун 12 та субъектга 1 миллиард 792 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилган.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди, – дейди вилоят “Чорванасл” маркази директори ўринбосари Дилмурод Ҳакимов. – Унга кўра, 2020 йилда 7 та қорамолчилик субъекти томонидан четдан олиб келинган 474 бош наслли қорамол учун давлат бюджетидан 948 миллион сўм, 2 та қўйчилик субъекти томонидан четдан олиб келинган 500 бош наслли қўйлар учун 200 миллион сўм субсидия ажратилган. 2021 йилда эса 3 та қорамолчилик субъектига четдан олиб келинган 322 бош наслли қорамол учун 644 миллион, 1 та балиқчилик субъектига 91 миллион сўм субсидия ажратилган.

Чорва моллари сонини кўпайтириш билан бирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг гўшт, сут, тухум, балиқ, асал ва бошқа чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабни қондиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги “Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан вилоятда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етиштирилган гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотларига субсидиялар ажратилмоқда. Жумладан, 2021-2022 йиллар давомида чорвачилик маҳсулотлари етиштирганлик учун жами 45 та субъектга 3 миллиард 964 миллион сўм субсидия маблағлари ажратилган.

Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, жами 57 та субъектга ажратилган 5 миллиард 756 миллион сўм маблағни чорвачилик хўжаликларида интенсив ва замонавий технологияларни жорий қилишга йўналтириш ҳисобига сўнгги 3 йилда чорвачилик хўжаликларида сезиларли даражада ўзгаришлар кузатилди.

Бугунги кунда Хатирчи туманида 128 та чорвачилик субъекти мавжуд бўлиб, шундан 29 таси қорамолчилик, 25 таси қўйчилик, 36 таси эчкичилик, 31 таси балиқчилик, 7 таси паррандачилик хўжаликларига тўғри келади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси туман бўлими томонидан чорвачилик хўжаликларида “Наслчилик тўғрисида” ги Қонун ижроси ва наслчилик ресурслари яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий назорат қилиб борилмоқда.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 161 та назорат тадбирлари, 148 та мониторинг, 13 та текшириш ўтказилди, – дейди “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Зулфия Бобоева. – Хусусан, август ойида Инспекция туман бўлими томонидан “Албиён-2019” наслчилик мақомига эга қорамолчилик йўналишидаги масъулияти чекланган жамиятида текшириш ўтказилди. Мазкур МЧЖда 31 бош йирик шохли мол, шундан, 24 бош қора-ола зотига мансуб сигирлар парвариш қилиб келинаётган бўлиб, текшириш давомида “Наслчилик тўғрисида”ги Қонун ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ва талаблари бузилаётганлиги маълум бўлди. Жумладан, ветеринария ва санитария талабларига тўлиқ риоя қилинмаслиги бўйича зарур чоралар кўрилмагани аниқланди. Хўжаликда сигирларни сунъий уруғлантириш пункти ташкил этилмаган, Хатирчи туман “Чорванасл” маркази билан наслли буқалар уруғлари сотиб олиш учун шартнома тузилмаган, наслли буқалар уруғлари олинмаган. Шунингдек, “Наслчилик тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган наслчилик ҳисоб-китоблари ва ҳужжатлари, шунингдек, наслли моллар маҳсулдорлиги ҳисоб-китоби юритилиши, 19-моддасида келтирилган наслдор ҳайвондан фойдаланиш шартлари талаблари бузилган.

– Сентябрь ойида 20 та назорат тадбири ўтказилган, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Хатирчи туман бўлими катта инспектори Жаҳонгир Чўтбоев. – 3 мингга яқин бройлер жўжа парвариш қилинаётган “Тараққиёт - 99” оилавий корхонаси фаолияти текширилганда, бу ерда санитария қоидаларига зид равишда эпизотик барқарорлик таъминланмасдан парранда боқиб келинаётгани маълум бўлди. Балиқчиликка ихтисослашган “Қодир дода РМК” масъулияти чекланган жамиятида ҳам ўтказилган текшириш давомида балиқ чавоқлари ташланган ҳовуз атрофи тозаланмагани, санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан тақдимномалар киритилди.

Чора-тадбирлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли, арзон чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш ва мазкур маҳсулотлар нархлари барқарорлигини таъминлаш, шу билан бирга чорвачилик маҳсулотларини экспортга йўналтириш орқали чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли даромадларини мунтазам ошириб боришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан