"Насриддин Афанди ҳангомалари" ни ЮНЕСКО маданий меросига киритиш таклиф қилинди

Насриддин Афанди образи. "Хўжа Насриддин Бухорода" филмидан лавҳа

"Насриддин Афанди ҳангомалари" ҳажвий латифаларни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди. 

Avesta.tj тожик нашрининг хабар қилишича, ташаббус Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон томонидан илгари сурилган. 

Ушбу таклиф амалга оширилганини ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиласи sof.uz га тасдиқлади. Бироқ ҳали амалий ҳаракатларга ўтилмаган. 

Насриддин Афанди ёки "Хўжа Насриддин" XIII асрдан бери Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказ ва Болқонда тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги асосий ҳажвий қаҳрамондир.

Насриддин Афанди ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тарихчилар ва йилномачилар унинг келиб чиқишининг бир нечта версияларига эгалар. Улардан бирига кўра, унинг ватани Бухоро, бошқасига кўра у умуман Хитойда туғилган. Аммо буларнинг барчаси баъзи мамлакатларга унинг шарафига ёдгорликлар ўрнатишни тўхтамаган.

Бухородаги Хўжа Насриддин ҳайкали.
Фото: Pinterest