Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








НАТО бош котиби Туркияни Швеция ва Финляндияни альянсга қўшилишига тўсқинлик қилмасликка кўндирмоқчи
24.05.2022 10:56,  
1

НАТО бош котиби Туркияни Швеция ва Финляндияни альянсга қўшилишига тўсқинлик қилмасликка кўндиришга ваъда берди.

НАТО Бош котиби Енс Столтенберг альянсга аъзо давлатлар Туркияни Швеция ва Финляндиянинг унга қўшилишига тўсқинлик қилмасликка ишонтира олишига ишонч билдирди.

Ўтган ҳафтада иккала давлат ҳам НАТОга аъзо мамлакатлар парламентлари томонидан маъқулланиши керак бўлган расмий аризаларни топширди.

Бироқ Туркия Швеция ва Финляндияни курд сепаратистлари учун бошпана сифатида баҳолаб, уларнинг киришига тўсқинлик қилиш билан таҳдид қилган.

Столтенберг НАТО раҳбарияти ўз хавотирларини Анқара билан муҳокама қилишини ва керакли далилларни топишини айтди.

Владимир Путин ҳақида гапирар экан, альянс бош котибининг айтишича, Гаагадаги Халқаро трибунал унинг ҳарбий жиноятчи ва геноцид ташкилотчиси эканлигини ҳал қилиши керак.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан