Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








НАТО давлатлари Россиянинг Украинага қарши урушида ғалаба қозонишига йўл қўймасликка қарор қилишди
20.04.2022 14:46,  
402

НАТО давлатлари Россиянинг Украинага қарши урушида ғалаба қозонишига йўл қўймасликка қарор қилишди. Бу ҳақда BBC news нашри ҳабар бермоқда.

НАТО давлатлари ва ҳамкорлари Россия армиясининг Украинада ғалаба қозонишига йўл қўймасликлари кераклиги ҳақида келишиб олди.

Бу ҳақда Ғарб етакчилари иштирокидаги видеоконференция якунлари бўйича Германия канцлери Олаф Шолц маълум қилди.

Видеоконференцияда Шолцдан ташқари АҚШ, Польша, Франция, Руминия президентлари, Буюк Британия, Япония ва Италия бош вазирлари, шунингдек, бошқа расмий шахслар, жумладан, Европа Иттифоқи етакчилари иштирок этди.

"Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ҳамкорларимиз билан биргаликда биз Россия бу урушда ғалаба қозонмаслиги керак деган фикрда мутлақо якдилмиз", деди Шолц.

Канцлер тўғридан-тўғри Россия Президенти Владимир Путинга шундай сўзлар билан мурожаат қилди:

"Украина шаҳарларини ўққа тутишни тўхтатинг. Зудлик билан сулҳ тузиб, аскарларингизни олиб кетинг. Бу даҳшатли урушни тўхтатинг".

Шолц Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатларини маъносиз уруш ва халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш деб атади.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг идораси видеоконференциядан сўнг берган баёнотида "Раҳбарлар Украинага яна бу тарзда ҳужум қилинмаслиги учун узоқ муддатли хавфсизлик ечимини топиш мақсадида биргаликда ишлашга келишиб олдилар" деди.

"АҚШ ўз навбатида Украинага артиллерия етказиб беришни оширади", деди президент Жо Байден видеоконференциядан сўнг журналистлар билан суҳбатда.

Виртуал учрашув давомида Украинадаги вазиятнинг янада ривожланиши ва Украина НАТО таркибига кирмаслигини ҳисобга олиб, уруш тугаганидан кейин расмий Киевга хавфсизлик кафолатларини қандай тақдим этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Францияга кўра, бу кафолатлар Европа Иттифоқи низомининг унинг бир қисми бўлган мамлакатларни жамоавий мудофаа тўғрисидаги моддаларига ўхшашдир. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан