НАТО бош котибининг айтишича, Киевга ҳарбий ёрдам ҳажми саккиз миллиард доллардан ошган.
НАТО давлатларидан Украинага ҳарбий ёрдамнинг умумий ҳажми саккиз миллиард доллардан ошди ва бу яна ошади. Бу ҳақда альянс бош котиби Енс Столтенбергга таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.
У бу тахминни минимал деб атади ва ҳақиқатда бу кўрсаткич юқорироқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бош котиб Киевни қўллаб-қувватлашни муҳим деб билишини таъкидлаб, ҳарбий таъминотни давом эттиришга ишонтирди.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Европанинг айрим давлатлари Киевга оғир қуролларни топширишни бошлаган бўлсада, бу уларни автоматик равишда можаро тарафига айлантирмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, қурол етказиб бериш БМТ низомининг 51-моддасига мувофиқ бўлиб, у ҳар қандай давлатга ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини кафолатлаши учун берилади», дейилади хабарда.