НАТО вертолёти Италия қирғоқларида қулаб тушди

НАТО вертолёти Италия қирғоқларида қулаб тушди

Вертолёт бортидаги 6 кишидан бир нафари ҳалок бўлган деб хабар бермоқда РИА Новости.

Канаданинг Sikorsky CH-124 Sea King вертолёти Кефалония ороли (Греция) қирғоқларидан 52 денгиз мили (96,3 км) ғарбда қулаб тушган. Ушбу ҳудуд Италия парвоз маълумотлари ҳудудига киргани учун Греция ҳукумати қидирув-қутқарув ишлари олиб бормаган. Лекин бунга тайёр, деб ёзмоқда militaire.ge грек нашри.

Кечқурун Канаданинг HMCS Fredericton (FFH 337) қутқарувчиси вертолёт парчаларини топди. Хабарларга кўра, бортда бўлган олтита экипаж аъзоларидан бири ҳалок бўлган.