Навалний ўзининг заҳарланишида Путинни айблади

Навалний ўзининг заҳарланишида Путинни айблади

Алексей Навалний

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний биринчи марта ўзининг заҳарланишида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шахсан ўзи турганлигини очиқчасига айтди - бу ҳақда у бугун қисман нашр этилган Германиянинг Spiegel нашрига берган интервюсида айтди. Тўлиқ версияси эртага чиқади.

"Мен жиноят ортида Путин турган деб даъво қиламан ва менда бу жиноятнинг бошқа версиялари йўқ", - деди Навалний немис нашрига. Шунингдек, у Россияга қайтишини маълум қилди. “Ҳозир менинг ишим қўрқмас йигит бўлиш. Ва мен қўрқмайман!"

Газетанинг таъкидлашича, журналистлар билан суҳбатда Навалний ҳаяжонланди, ҳазиллашди ва кўп кулиб қўйди. «Бир қарашда, бу одамни бир неча кун комада бўлган ва ўлим остонасида ётган деб айтиб бўлмайди. Бироқ, у шишадан сув қуймоқчи бўлганида, у фақат катта куч сарфлаб муваффақиятга эришади, қўллари ниҳоятда қаттиқ титрайди», деб ёзади Spiegel.

Нашр, шунингдек, Навалний атрофида олиб борилаётган хавфсизлик чораларини тасвирлаб берди. Журналистлар сиёсатчи олдида столга қўйган ва у оча олмаган сувни унинг тансоқчилари тасодифий танладилар (улар Навалнийни кечаю кундуз ҳамроҳ бўлишади). 

Тўлиқ интервю 9 октябр куни Spiegel + нинг пулли версиясида чиқади.