Навбат Лотин Aмерикасига: Трамп Бразилия ва Aргентинадан келадиган металл импорти тарифларини қайта тикламоқчи

Навбат Лотин Aмерикасига: Трамп Бразилия ва Aргентинадан келадиган металл импорти тарифларини қайта тикламоқчи

CNBC

2 декабр куни AҚШ президенти Доналд Трамп Aргентина ва Бразилиядан импорт қилинадиган алюминий ва пўлатга нисбатан тарифлар қайта тикланиши тўғрисида баёнот берди

"Бразилия ва Aргентина ўз валюталарининг оммавий девалвациясини амалга оширмоқда, бу эса бизнинг саноатчиларимиз учун яхши эмас. Шунинг учун мен у давлатлардан AҚШга юбориладиган барча пўлат ва алюминий тарифларини қайта тиклайман", - деди Трамп ўз твитида.

Трамп, шунингдек, Федерал захира тизимини ҳам бу икки давлат девалвация орқали валюталарнинг барқарорланишини олдини олишга ундади.