Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ноёб қуш – йўрға тувалоқлар табиат қўйнига учириб юборилди
8.09.2020 11:00,  
618

Навоий вилоятининг Томди, Конимех ва Учқудуқ туманларининг чўл ҳудудларига йўрға тувалоқлар қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир 2-3 сентябр кунлари Давлат экология қўмитаси, "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" ННТ ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан ташкиллаштирилди.

Табиат қўйнига 800 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Дубай амирлиги ҳукумати томонидан ташкил этилган ҳамда молиялаштириладиган "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" да кўпайтирилган. Марказ ўз фаолиятини бошлагандан буён (2008 йил) жами 14 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар табиат бағрига учирилди.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960 йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан