Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий шаҳридаги Савдо комплексида ёнғин юз берди
5.04.2022 02:54,  
95

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги Савдо комплексида ёнғин юз берганлиги тўғрисида видеолар тарқалди.

Бу ҳақда Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари расмий муносабат билдирди.

- Жорий йилнинг 4 апрел куни соат 18:42ларда Навоий шаҳридаги Савдо комплексида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Мазкур хабарга асосан воқеа жойига ёнғинни ўчириш экипажлари соат18:46ларда етиб келиб, 18:47да ёнғин жойи ўраб олинди. Соат 18:49да эса ёнғин батамом бартараф этилди.

Ёнғин оқибатида 12 метр квадратли битта савдо дўкони зарар кўрган. Қолган савдо дўконларига тарқалишига йўл қўйилмади. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан