Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанмоқда

Навоий вилояти ҳокими Тошкент шаҳрида даволанмоқда

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов 2020 йилнинг 27 июлидан буён Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

К.Турсунов ўтган 4 кун давомида малакали тиббиёт мутахассислари томонидан соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига мувофиқ  ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаш курсларини ўтамоқда.

Навоий вилояти ҳокими тўлиқ даволаниб, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради.