Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий вилояти ХТБ мансабдор шахслари бюджет маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланди
8.10.2022 14:10,  
49

Бу ҳақда бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлигимаълум қилди. Аниқланишича,  Навоий вилояти Халқ таълими бошқармасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қиймати 2,6 млрд. сўмлик жами 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган, лекин шартномада ушбу компьютерларнинг процессорларига ўрнатилган тезкор хотираси сиғими “ДДР4” деб кўрсатилган бўлсада, таъминотчи ташкилотлар “ДДР3” сиғимли тезкор хотира ўрнатилган компьютер жамланмаларини етказиб берган. Бунинг оқибатида, комиссия томонидан компьютерлар техник параметрлари шартнома шартларига мувофиқ деб фойдаланишга қабул қилинган

Агентлик ходимлари томонидан ҳолат ҳудудга чиқиб ўрганилди. Аниқланишича, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқитиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 716-сонли қарорига асосан Навоий вилоятидаги 78 та мактабга 7,6 млрд. сўмга компьютер қурилмаси сотиб олиш кўзда тутилган ва уларга аниқ техник талаблар қўйилган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Халқ таълими бошқармасига “C.C” МЧЖ ва “M.B” МЧЖларидан қиймати 2,6 млрд. сўмлик 822 дона компьютер жамланмалари сотиб олинган. Шундан, 1,1 млрд. сўмлик компьютерлар тендер савдолари орқали ҳамда 1,4 млрд. сўмлик компьютерлар комиссия тартибида энг яхши таклиф сифатида баҳоланиб, юқоридаги МЧЖлардан харид қилинган.

Компьютер жамланмалари бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси мансабдор шахслари томонидан харид қилинган 822 дона компьютер жамланмалари жами 585,2 млн.сўмга қиммат нархда харид қилиниб, бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда “C.C” МЧЖ ва “M.B” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан