Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Навоий вилоятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
11.05.2022 10:51,  
100

Халқ депутатлари Навоий, Зарафшон шаҳарлари ҳамда Конимех, Навбаҳор туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди.

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, секторлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этган сессияларда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Унда Анвар Раджабов Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига шу кунга қадар “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасаси директори лавозимида фаолият юритган Назиржон Раҳмонов Зарафшон шаҳар ҳокими, Муратхан Эгамқулов Конимех тумани ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Навоий вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Руслан Рўзиев Конимех тумани ҳокими, Лочин Облақулов Навбаҳор тумани ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Навоий вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Азамат Ўроқов Навбаҳор тумани ҳокими, Муҳиддин Бозоров Навоий шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига шу кунгача Конимех тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Муратхан Эгамқулов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда шу тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарорлари депутатларга ўқиб эшиттирилди ҳамда улар томонидан тасдиқланди

Лавозимга тайинланган ҳокимлар ҳудудни барча соҳалар бўйича ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган “Йўл хариталари” билан таништирди

Барча сессияларда муҳокама қилинган масалалар бўйича Кенгашларнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан