Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Навоийда 20 ва 22 ёшли қизларни Дубайга фоҳишалик учун юбораётганлар қўлга олинди
29.01.2022 19:48,  
147

Навоий шаҳрида иккита қизни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 13 январь куни Навоий шаҳар Абдулла Авлоний кўчасида яшовчи Х.Н. вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, Конимех тумани «Гулистон» МФЙда рўйхатда туриб, айни пайтда Дубай шаҳрида яшовчи Ш.Н. Telegram орқали ёш қизлар билан алоқа ўрнатиб, алдаб, мамлакатдан фоҳишалик қилиш учун олиб кетишни мақсад қилган.

Хусусан, 20 ёшли хатирчилик О.Б. ҳамда 22 ёшли карманалик Х.Н.нинг барча харажатлари қопланиши ҳамда авиачипта пуллари тўлаб берилиши ваъда қилинган.

Қизлар Ш.Н.нинг шериги Г.Ш. орқали Дубайга олиб чиқиб кетилаётган вақтда вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан