Навоийда 23 кунлик чақалоғини масжид олдида сотиб юборган аёл ушланди

Навоийда 23 кунлик чақалоғини масжид олдида сотиб юборган аёл ушланди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 3 июнь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшовчи фуқаро 22 ёшли Н.Ё. ўзининг 2020 йил 11 майда туғилган 23 кунлик чақалоғини сотиб юборган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, Н.Ё. Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3.000.000 сўмга чақалоғини сотган ва келишилган пулларни Навоий шаҳридаги «Навоий» жоме масжиди ёнида олган вақтида, ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Н.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.