Навоийда 6 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди

Навоийда 6 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туман суди судья ёрдамчиси Жасурбек Мавлоновнинг Sof.uzʼга хабар беришича, бугунги шароитда суд органлари ваколати доирасида иш кўришни давом эттирмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов жамиятимизда инсонпарварликка қаратилган ишларни амалга ошириб, шунингдек фуқароларимизнинг судга бўлган ишончини янада ошириш йўлида 2020 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси билан боғлиқ бўлган 6 нафар маҳкумга нисбатан ишларни кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасида маҳкум жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган тақдирда жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Шу асосида, 6 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги боис, ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.