Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда айбини ёпиш учун ИИО ходимига $300 таклиф қилган шахс ушланди
24.10.2021 14:20,  
58

ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Зарафшон шаҳар ЙПХ масканида М.Б бошқарувидаги Nexia тўхтатилиб текширилганда, 12 дона қопга солинган таркибида тилла заррачалари бўлган тошлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Шундан сўнг, М.Б айбини беркитиш мақсадида ҳужжатларни йўқ қилиш учун ЖҚБ ходимига 300 AҚШ доллари пора беришни таклиф қилган.

Тезкор ходимнинг аризасига кўра, ўтказилган тадбир давомида М.Б пулларни жиноят қидирув бўлими ходимига бераётган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан