Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда эр-хотин фарзандлари билан карантиндан қочиб кетди
7.04.2020 17:14,  
1127

Навоий вилоятида Тошкент шаҳридан келганидан кейин карантинга олинган оила аъзолари — эр, хотин ва уларнинг уч нафар фарзанди карантин ҳудудидан кетиб қолгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик ушбу оила эндиликда қаерга жойлаштирилгани тўғрисида маълумот бермаган.

“6 апрель куни Навоий вилояти, Нурота туманида яшовчи Ш.С. (аёл), турмуш ўртоғи Б.Б. ва уч нафар фарзанди билан Тошкент шаҳридан қайтиб келганлиги сабабли, Нурота тумани Санитария эпидемиология-осойишталик маркази томонидан карантинга олинган бўлса-да, карантинга олинган хонадонидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Қонунчиликка кўра, бундай қонунбузарлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (223 000 сўм) йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилган.

Вазирлик маълумотига кўра, 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 32 649 та ҳолат аниқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан