Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда жайрон овчиларига 3 йиллик озодликни чеклаш жазоси қўлланди
30.04.2020 13:03,  
291

Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан 2019 йил куз мавсумида Томди тумани чўл ҳудудида тезкор рейд тадбирлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар берди.

Тадбир давомида Томди туманида яшовчи фуқаролар З.А. ҳамда А.А. лар “Қизил китоби“га киритилган 2 бош Жайрон ҳамда 3 бош ёввойи қуёнларни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланди.

Овчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан 2020 йил 15 апрель куни жиноят ишлар бўйича Зарафшон шаҳар судининг очиқ сайёр суд мажлисида А.З ва А.А ларнинг суд иши бўлиб ўтди.

Суд ҳукмига кўра, етказилган зарар бўйича Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига жавобгарлардан 68 907 000 сўмни ундиришни лозим топилди ва ов қилиш билан боғлиқ воситалар мотоцикл, ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилинди ҳамда 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан