Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда карантинда бўлган 181 нафар фуқарога жавоб берилди (фотожамланма)
2.04.2020 12:47,  
372

18 март куни Миср давлатидан махсус авиарейс билан Навоий шаҳрига келтирилган, республикамизнинг турли вилоятларидан бўлган 181 нафар фуқаролар бугун – 2 апрель куни ўз уйларига тантанали тарзда кузатилди. Бу ҳақда Sof.uzʼга Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказида давом этган 14 кунлик карантинда юртдошларимиз билан бирга бўлган 22 нафардан иборат шифокорлар гуруҳи ҳам навбатдаги таътилга чиқарилди.

– Икки ҳафта давом этган карантин даврида кузатувга олинганлар белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланди. Кузатув ва карантин даврида уларнинг бирортасида касаллик аломатлари аниқланмади. Барчалари соғлом ва яхши кайфиятда, — дейди Навоий вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Гаффаров.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Навоий вилоятидаги 8 та сиҳатгоҳларда 529 нафар фуқаро умумий карантинга назоратига олинган. Бундан ташқари 2808 нафар фуқаро уй карантинда шифокорлар назоратида.

Коронавирус инфекцияси аниқланиб, Навоий шаҳрида даволанаётган икки нафар фуқаро (она ва ўғил) эса Навоий вилоятига Тошкент шаҳридан меҳмон сифатида келганларида уларда касаллик белгилари борлиги аниқланиб карантинга олинган ва шифохонага ётқизилган. Ҳар иккала бемор ҳам Тошкент шаҳри Бектемир туманида доимий яшаб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан