Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда «крокодил» истеъмолчилари ушланди
23.07.2020 12:14,  
2633

Навоий вилоятида 2020 йилинг 1 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 46 ёшли К.Х., нинг Навоий шаҳар Ғалаба кўчасида жойлашган хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, К.Х., ўз хонадонида танишлари Ф.К. ва Е.Р., лар билан бирга «Дизоморфин» (крокодил) психотроп моддасини тайёрлаб истеъмол қилганликлари аниқланган. Унинг хонадонидан процессуал тартибда «Кодекс» ва «Димедрол» дориларининг бўш конвалюталари, пахта бўлаклари ҳамда ёд моддасининг бўш идишлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, К.Х. ва Ф.К., ларнинг баданида «опий» алкалоидлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан