Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда Макро савдо мажмуаси ёниб кетди (фото)
17.03.2020 16:31,  
732

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилоятидаги Макро савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

2020 йилнинг 17 март куни соат 14:15 да Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Навоий шаҳридаги Макро савдо мажмуасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида мажмуанинг ташқи ва буфет қисмида 150 кв.м майдони ёнган. Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига бошқарманинг 7 та ёнғин ўчириш экипажи етиб борган. Ёнғин-қутқарув гуруҳининг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 14:35 да тўлиқ бартараф этилган ва 2130 кв.м. майдони алангадан сақлаб қолинган.

Ҳозирча, ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар қайд этилмагани айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан