Навоийда минг кишилик махсус карантинга сақлаш объекти қурилиши бошланди (фото)

Навоийда минг кишилик махсус карантинга сақлаш объекти қурилиши бошланди (фото)

Навоий вилояти Кармана туманида ҳудудида “Махсус шифохона ва карантинга сақлаш объекти”ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун доимий фойдаланиш учун 40 гектар ер майдони ажратилди.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда карантинга мўлжалланган 1000 ўринли касалхонани қуриш ишлари жадаллик билан бошланган.

Вилоят ҳокими К.Турсунов мазкур объектда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.