Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда наркобизнес билан шуғулланган собиқ маҳкум яна 10 йилга қамалди
28.04.2017 13:43,  
20

Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида ўтказилган гиёҳванд воситалари контрабандасини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир давомида Ш.Уринбоев сариқ рангли целофан пакетга солинган гиёхванд воситаларини сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси Экспертиза-криминология бўлимининг хулосасига асосан Б.Болтаевдан олинган наркотик модда  2 кг 764 гр оғирликдаги гашиш моддаси экани аниқланди.

Ўтказилган тадбир якунига кўра, жами 3,3 кг марихуана, 2,7 кг гашиш гиёҳвандлик моддалари ва 380 туп канопля ўсимлиги қонунбузарландан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Навоий вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан Суд томонидан айбдорлар Ш.Уринбоевга 10 йилу 6 ой ва Х.Умматовга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташлари белгиланди.

Маълум бўлишича, Бекободлик Шарафиддин Уринбоев наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун илгари 4 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган. Амнистия актига кўра, жазо муддати қисқартирилган, жазо енгилроғига алмаштирилган. 

Озодликка чиққач эса у қуруқ ҳолдаги наркотик моддаларини қайта ишлаб, улардан кучли наркотик моддаларни тайёрлаш билан шуғуллана бошлаган. “Маҳсулот” учун ҳом-ашёни жазони ижро этиш муассасасида танишган дўсти Ҳайдар Умматовдан олган. Тайёр “маҳсулотни” тилла буюмлар эвазига алмашиб, кейинчалик тиллаларни сотиш орқали даромад олмоқчи бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан