Навоийда ўқувчиларни фан олимпиадасига олиб кетаётган Nexia аварияга учради. Бир ўқитувчи ва ўқувчи вафот этган.

Навоийда ўқувчиларни фан олимпиадасига олиб кетаётган Nexia аварияга учради. Бир ўқитувчи ва ўқувчи вафот этган.

Навоийда фан олимпиадасига икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб кетаётган Нехиа аварияга учради, деб хабар беради “Кун.уз”. Маълум қилинишича, 5-январ куни Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланган. Нурота туманидан мазкур олимпиадага икки ўқувчи ва икки ўқитувчини олиб келаётган Нехиа автомашинаси йўлда аварияга учраган.
Нурота тумани халқ таълими бўлими мудири Байрамали Бобоназаровнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисасига учраган фуқаролар тумандаги 2-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари бўлган.
Машина “Қорақарға” довонидан ўтаётганда йўлдан чиқиб кетган. Оқибатда бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлиши мумкин.