Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда поччаси билан жанжаллашган ука опасини пичоқлаб ташлади
7.03.2021 22:00,  
2200

Навоий вилояти Кармана туманида поччаси билан ичиб, маст бўлган ука опасини пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эрталаб соат 9:00 атрофида Кармана туманида яшовчи У.Ш поччалари Д. О. ва И. билан уйида биргаликда байрам нишонлаган. Бироздан сўнг, И. уйига кетган ва поччаси Д. О. билан қолиб, биргаликда спиртли ичимлик ичган. Натижада маст бўлган У.Ш. поччаси билан жанжаллашиб қолади. Орага опаси тушиб, уларни ажратиш мақсадида турмуш ўртоғини кўчага чиқариб юборади. Бундан ғазабланган У.Ш. опасининг чап томон елка ўмров соҳасига қўлидаги ўткир ошхона пичоғини санчиб олади. Оғир тан жароҳати олган Ҳ. тез тиббий ёрдамда зудлик билан шифохонага олиб борилади. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ. касалхонада ҳалок бўлган.

Суд мажлисида сўроқ қи­линган судланувчи У.Ш. айбига иқ­рорлик билдирмаган. Унинг иддаосича, тарвуз сўяётганда пичоқ тў­сатдан опасининг танасига кириб кетган. Суд мажлисида маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Т.нинг кўрсатмасига кўра, У.Ш. илгари ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тез-тез жанжал чиқарган. Суд судланувчи У. Ш.ни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва унга саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қи­лиш жазосини тайинлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан