Навоийда қутқарувчилар уйга адашиб кириб қолган илонни олиб чиқди (фото)

Навоийда қутқарувчилар уйга адашиб кириб қолган илонни олиб чиқди (фото)

Навоий вилояти  Кармана тумани “Боғишамол” МФЙда яшовчи фуқаро Р.А Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1050 телефон рақамига  қўнғироқ қилиб, уйига илон кириб олганлигини маълум қилади.

Олинган хабар асосида бошқарма Ёнғин қутқарув отряди ҳодимлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, “чақирилмаган меҳмон”ни тутиб, хавфни бартараф қилдилар.

Илон хавфсиз ҳудудга табиат бағрига қўйиб юборилди.