Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда солиқ идораси ходимлари қўлга олинди
20.11.2022 09:47,  
92

Навоий вилоят давлат солиқ идорасининг икки нафар ходими 9000 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий вилоят Давлат солиқ идораси ходимлари З.А ва Б.Шлар МЧЖга қарашли кафеда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасини тадбиркор фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 10000 АҚШ доллари талаб қилиб, 2022 йил 18 ноябрь куни Навоий шаҳарида кимёвий ишлов берилган 9000 АҚШ долларини жамият раҳбаридан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.А ва Б.Шларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан