Навоий шаҳар перинатал марказида уч нафар эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ота-оналар чақалоқларга Шукрона, Шодиёна, Имона деб ном берганлар. Шифокорларнинг таъкидлашича, чақалоқлар соғлом, улар 2 кило 520 грам, 2 кило 480 грам, 2 кило 460 грам вазнда дунёга келишган.
Маълумот учун: жорий йилнинг 5 май кунига қадар Навоий шаҳрида 1253 нафар бола дунёга келган.