Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда ХТБ ходими 600 АҚШ доллари пора билан ушланди
2.02.2022 19:30,  
126

Навоийда фуқарони 600 доллар эвазига мактабга ўқитувчиликка киритиб қўйишни ваъда қилган шаҳар Халқ таълими бўлими ходими ва вилоят ХТБ ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди — дея "Darakchi.uz" манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси Н.Т. фуқаро Н.Ҳ.ни бошқармада ишловчи таниши орқали Навоий шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у фуқародан талаб қилган 600 АҚШ долларини жорий йилнинг 29 январь куни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, шу кунни ўзида тезкор тадбир давом эттирилиб, Навоий шаҳар Халқ таълим бўлими кадрлар бўйича инспектор-методисти вазифасини бажарувчи И.У. ҳайдовчи Н.Т. дан кимёвий ишлов берилган 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчи Н.Т. ва У.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 

1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан