Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Навоийда яна бир ноқонуний ер савдосига чек қўйилди
21.06.2022 08:59,  
13

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Навоий шаҳар А.Яссавий кўчасида яшовчи М.Н. таниши Б.Д.га Кармана тумани Чутқара массивидаги 182 метр кв нотурар ер майдонини сотмоқчи эканлигини, кейинчалик номига расмийлаштириб беришини айтади. 

Унинг гапларига ишонган Б.Д. ер майдони М.Н.га тегишли эмаслигидан хабари йўқ эди. Шу сабабли ерни 9.800 АҚШ долларига савдолашади. М.Н. 108 млн/ сўмни Б.Д.дан олаётган вақтида Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурсларини талон-торож қилинишига қарши кураш бўлинмаси, Навоий вилояти прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирда далилий ашёлар билан қўлга олинди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан