Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда йирик миқдордаги маблағлар талон-тарож қилингани аниқланди
3.03.2020 20:47,  
869

Навоийда “Ободонлаштириш” бошқармалари раҳбарларининг 3,6 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Хабарда ёзилишича,  ўтказилган терговга қадар текширувда  Навоий шаҳар ва Кармана тумани “Ободонлаштириш” бошқармалари мансабдорлари шериклари билан тил бириктириб, “P.Service”, “N.Invest”, “I.Service”, “G.Service” ҳамда “I.Avalon” номли МЧЖлардан ўртача бозор нархи 256,8 минг сўм бўлган “S.Street Light-100 W” прожекторларини 922,0 минг сўмдан ва ўртача бозор нархи 556,7 минг сўм бўлган “S.Street Light-200 W” русумли прожекторларини 1,4 млн сўмдан харид қилишгани аниқланган.  Улар жами 3,6 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ва Кармана тумани “Ободонлаштириш” бошқармалари мансабдор шахслари ҳамда юқоридаги МЧЖларнинг раҳбарларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан