Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда юк машинаси билан даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
16.06.2020 15:59,  
2438

Навоий вилояти Хатирчи туманида Skaniya юк машинаси ҳамда Ford йўловчи ташувчи транспорт воситаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилган.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг 14 июнь куни соат 20:40 ларда Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудида 4Р-48 Зарафшон тракти автомобиль йўлининг 135 километрида ҳайдовчи Х.М. (1987 йилда туғилган) бошқарувидаги Skaniya юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб Ford машинаси билан тўқнашган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Оқибатда юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ford русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Б. (1994 йилда туғилган) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Мазкур ҳодиса юзасидан Хатирчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан