Навоийда юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Навоийда юк машинаси тепловоз билан тўқнашиб кетди

Фото: "Олтин водий"

Навоий вилоятида қурилиш моллари ортилган "Ман" русумли юк машинаси ҳаракатланаётган тепловоз йўлига чиқиб кетган ва урилган. Бу ҳақда "Олтин водий" газетаси хабар бермоқда. 

Ҳодиса 18 май куни 16:50 ларда юз берган. А-379 автомобиль йўлида Зарафшон томон кетаётган юк машинаси ҳайдовчиси Х.О. йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва 8-темир йўл кесишмасида поезд билан тўқнашган.

Фото: "Олтин водий" 

ЙТҲ натижасида юк машинаси ағдарилиб кетди, тепловоз уни тахминан 15 метрлар масофага суриб кетган. "Ман" ҳайдовчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Шунингдек, локомотив жиддий зарар кўрган.