Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийдаги кондан таркибида олтин мавжуд бўлган 230 млн сўмлик тошларни ўғирлаётганлар ушланди
10.08.2020 09:44,  
313

Навоий вилоятида эски кондан таркибида олтин мавжуд тошларни ўғирлаган икки нафар шахс Миллий гвардия ва ИИБ ходимларининг тезкор тадбирида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилган.

Хабарга кўра ўтказилган тезкор тадбир натижасида Учқудуқ туманида жойлашган «Айгул-партия» деб номланган эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олган Хатирчи туманида яшовчи фуқаролар Т.Ж. ва Ш.М. қўлга олинган.

Т.Ж. Ford машинасида 17 та қопга жойланган 1 264 килограмм оғирликдаги таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, Ш.М. эса бошқа бир Ford’да 33 та қопга жойланган 1 654 килограмм оғирликдаги тошларни ҳудуддан олиб чиқиб кетаётганида тўхтатилган. Уларга нисбатан холислар иштирокида баённома расмийлаштирилган.

Таркибида олтин зарралари бўлган ушбу тошлар мутахассислар томонидан (1 грамми – 604 863,5 сўм белгиланган нархда) текшириб кўрилганда фуқаро Т.Ж. томонидан ўзлаштирилган 1,2 тоннадан зиёд оғирликдаги тошлардан 148 грамм (89 миллион сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқланган. Ш.М.дан олинган 1,6 тоннадан оғир тошлардан эса 234 грамм (141 миллион сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги маълум бўлган.

Навоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан