Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев Учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида баёнот берди
24.09.2019 17:02,  
1277

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев “Учинчи жаҳон уруши замонавий дунё учун сўнгги уруш бўлиши мумкин”лигини айтди.

Назарбоев Евросиё парламентлари спикерларининг 4-мажлиси доирасида айни баёнот билан чиққан.

“Миллат етакчиси”га кўра ҳозирда сайёрамиз хавфли нуқтага яқин турибди, агар Учинчи жаҳон уруши бошланадиган бўлса, унда замонавий оммавий қирғин қуроллари барча нарсани Ер юзидан супуриб ташлайди.

Шунинг учун Элбоши (Нурсултон Назарбоевнинг доимий расмий мақоми) қўрқувсиз ҳаёт кечириш, эртанги кун ва ёш авлоднинг келажагига ишонч билан яшаш учун зиддиятларга йўл қўймаслик кераклигига урғу берган. Бунинг учун инсоният ядро қуролларидан воз кечиб, Ердаги ҳаётни сақлаб қолиши мумкин, деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан