Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев: ШҲТ “оғма” ташкилотга айланиб қолмаслиги лозим
23.06.2016 15:02,  
3

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ) “оғма” ташкилотга айланиб кетмаслиги керак, деган фикр билдирди.

"Бизнинг вазифамиз, ШҲТ АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоцияцияси) ёхуд ЮААРС (Жанубий Осиё мамлакатлари минтақавий ҳамкорлиги иттифоқи) сингари ўз шаклини йўқотган оғма, расмият учун ташкил қилинган ташкилотга айланиб қолмаслиги керак. Ўз вақтида МДҲ худди шундай тус олган эди… Ҳозир жуда муҳим босқич бўлиб ўтмоқда, биз Тошкент шаҳрида ташкилотнинг янги аъзоларини қабул қиляпмиз – булар Ҳиндистон ва Покистондир. Шунингдек, Эроннинг ташкилотга кириш шартларини кўриб чиқамиз”, — деб баёнот қилди Назарбоев.

Назарбоев, шунингдек, ШҲТ Евроосиёдаги энг муҳим ташкилот эканлигини таъкидлади.

Бугунги кунда ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни киртиш жараёни ишга туширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан