Нидерландия Бош вазирининг онаси сақланадиган қариялар уйида коронавирус тарқалди

Нидерландия Бош вазирининг онаси сақланадиган қариялар уйида коронавирус тарқалди

Нидерландия Бош вазир Марк Руттенинг онаси сақланадиган Лаҳей шаҳридаги қариялар уйида коронавирус аниқланди. Бу ҳақида ББC нашри хабар бермоқда.

Қариялар уйида ҳозирча 3 кишида коронавирус аниқланган ва буларнинг барчаси карантинга олинганлиги маълум қилинди. Қариялар уйида қолган инсонлар хавфсизлик мақсадида бошқа ерга кўчирилган.

Нидерландия ОАВ хабар беришича Бош вазирнинг онаси ушбу касаллар ичида эмас. Бош вазирнинг ўзи бу борада изоҳ беришни истамади.