Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть 85 долларгача, олтин 1 635 долларгача арзонлашди
26.09.2022 10:43,  
42

Долларнинг мустаҳкамланиши (доллар индекси 114дан ошди) ва инвесторларнинг рискка бўлган интилишларининг сусайишда давом этаётгани хом-ашё нархлари ва истиқболларига салбий таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Бутун ўтган ҳафта давомида пасайган нефть котировкаларининг тренди бугун ҳам ўзгармаган. Айни даиқиқаларда бир баррель брент тоифадаги нефть учун 85 доллар сўралмоқда. Бу июнь максимумларидан 35 доллар арзонроқ дегани (бозордан узилган ва монополистларнинг кўринмас қўллари билан бошқариладиган Ўзбекистонда нефть 120 долларгача кўтарилганда оширилган бензин нархлари ҳалиям ўша даражада қолмоқда).

Тушкунлик айниқса асосий экспорт товаримиз бўлган олтин нархларида кўпроқ акс этаяпти. Спекулянтлар қисқа (short) позицияларни узун позицияларни ёпган ҳолда кўпайтирмоқда. Қисқа спекулятив позициялар сони ҳафта давомида уч бароварга кўпайган. Бугунги савдоларда олтин нархлари пандемия эълон қилинишидан аввалги нархларга қайтган ва унцияси 1 635 долларгача пасайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан