Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Нефть кескин тушиб кетди
5.07.2022 22:04,  
124

ICE маълумотларига кўра, 5 июль кунги савдолар чоғида Брент маркали нефтнинг сентябрь ойи учун фьючерс шартномалари нархи 2022 йил май ойи бошидан бери биринчи марта бир баррель учун 114,1 доллардан 104,4 долларгача 8 фоизга арзонлашган. Кескин пасайиш миллий байрам - АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан узоқ давом этган дам олиш кунларидан сўнг АҚШ фонд биржасининг очилишида юз берди. Dow Jones индекси 1,7 фоизга, Nasdaq индекси эса 1,8 фоизга тушди.

Хом ашё савдогарларнинг глобал иқтисодиётнинг секинлашиши ҳақидаги қўрқуви фонида тушиб кетди, деб ёзади Reuters. SPI Asset эксперти Стивен Иннеснинг фикрича, нефть бозори «инфляциядан иқтисодий умидсизликка ўтмоқда».

Нархлар Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевнинг Телеграм-каналида нефть нархининг «прогноз қилинган астрономик баҳодан 300-400 доллардан ошиб кетиши» ҳақидаги баёноти ортидан пасайишни бошлади. 

Оғирлашган геосиёсий можаро шароитида дунёнинг бир қатор етакчи мамлакатларида рекорд даражадаги инфляция қайд этилди, бу эса инвесторларнинг нефтга бўлган талаб бўйича эҳтиёткорлигини оширди. Бундан ташқари, нефть ва газ соҳаси ходимларининг иш ташлаши фонида Норвегияда ишлаб чиқаришнинг қисқариши туфайли бозор тез орада ёқилғи тақчиллигини бошдан кечириши мумкин. Equinor'нинг таъкидлашича, кескин вазият нефть эквивалентида кунига 89 минг баррелга қазиб олишнинг қисқаришига олиб келади.

Ўтган ҳафта G7 етакчилари Россиядан қазиб олинадиган ёқилғилар, жумладан, нефть импорти нархига вақтинчалик чекловлар қўйиш имкониятини ўрганишга келишиб олдилар. «Россия нефтининг максимал нархини жорий даражанинг ярмигача белгилаймиз ва [нефтни] юқори нархларда сотиб олишнинг олдини олиш механизмини яратамиз», — деди Япония бош вазири Фумио Кисида ёқилғи нархини икки баравар камайтириш йўлининг тафсилотларини ошкор қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан