Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть нархи антирекорд ўрнатди
28.11.2022 15:25,  
82

Brent нефть нархи антирекорд ўрнатди – Лондоннинг ICE биржасида фьючерслари нархи 11 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 82 доллардан пастга тушди, дейилади сайт маълумотларида.

Тошкент вақти билан соат 7:54 да фьючерс шартномасининг нархи бир баррель учун 81,07 долларга тушди (аввалги савдо ёпилиш қийматига нисбатан минус 3,2 фоиз). Соат 12:06 ҳолатига кўра, Brent нефтининг нархи бир баррель учун 81,27 долларни ташкил қилмоқда.

"Коммерсант" нашрининг ёзишича, нефть нархи Хитойда коронавирус чекловлари жорий этилиши, талабнинг пасайиши таҳдиди, шунингдек, АҚШнинг Венесуэлага қарши санкцияларини юмшатиш қарори фонида тушиб кетган. Қўшма Штатлар ҳукумати Американинг Чеврон нефть ва газ компаниясига Венесуэладан нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилишга рухсат берди. Оқ уй 5 декабрдан бир ҳафта олдин санкцияларни юмшатишга қарор қилди – шу кунга келиб G7 давлатлари ва Европа Иттифоқи ниҳоят Россия нефтига нарх чегарасини белгилаши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан