Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть нархи АҚШ ва Хитойнинг қарорлари туфайли тушиб кетди
18.10.2022 21:33,  
182

18 октябрь кунги савдолар чоғида Brent нефть нархи пасайди. Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, декабрь фьючерсларининг нархи бир баррель учун 90 доллардан пастга тушиб, икки фоиздан кўпроқ йўқотди.

Нарх Хитойда талабнинг камайиши, шунингдек, Қўшма Штатларнинг захиралардан қўшимча нефть ҳажмини чиқариш нияти билан боғлиқ хавотирлар фонида пасаймоқда, дея қайд этмоқда Reuters манбаси.

Дунёнинг энг йирик нефть импортчиси Хитойга нисбатан ноаниқлик Пекиннинг 18 октябрга белгиланган иқтисодий маълумотларни эълон қилишни кечиктириш қарори билан боғлиқ. Шу билан бирга, янги сана ҳам айтилмаган ва таҳлилчиларнинг таъкидлашича, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиши билан боғлиқ саволлар ҳукуматнинг коронавирусга нисбатан қўллаган сиёсатига боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.

АҚШнинг 10 миллиондан 15 миллион баррелгача захирадан чиқариш режаси ҳам таклифнинг ўсиши нуқтаи назаридан бозор кайфиятига таъсир қилди, деди UBS таҳлилчиси Жованни Стауново.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан