Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть нархи ошиши жаҳон иқтисодига қанчалик таъсир қилади?
7.10.2022 17:00,  
38

Вloomberg агентлиги  ОПЕК+нинг нефть қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартириш қарори жаҳон иқтисодиёти учун хавф туғдиришидан огоҳлантириб “Саудия-Россия нефт келишуви”нинг шаклланишини қайд этган.

Ҳисоботда айтилишича, ОПЕК+нинг сўнгги ҳаракати “Қайта ишланмаган нефть нархини паст даражада ушлаб туриши керак бўлган жаҳон иқтисодиётига ҳужум сифатида қаралиши керак. ОПЕК+ иттифоқи Aр-Риёз ва Москва ўртасидаги энергетика геосиёсатини қайта шакллантираётган иттифоққа айланди ва бу энергия хавфсизлиги келажаги учун хавфли”.

Таъкидланганидек, "Эҳтимол, бу шунчаки бизнесдир. Нефть нархи Москвага ҳам, Aр-Риёзга ҳам мос келади. Лекин айни пайтда у сиёсатга кўпроқ ўхшайди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари замонавий энергетика тарихида биринчи марта Вашингтон, Лондон, Париж ва Берлин ОПЕК+ гуруҳи фонида бир иттифоқда эмаслигига эътибор қаратишлари керак”.

Aгентлик маълумотларига кўра, "Қўшма Штатлардаги оралиқ сайловлар олдидан 4 ҳафта ичида Вашингтонда кўпчилик нефть қазиб олишнинг кутилмаган даражада катта қисқартирилишини Жо Байденга шахсий ҳужум сифатида қаради, чунки ишлаб чиқаришни қисқартириш инфляцияни юқори даражада ушлаб туришда давом этади".

5 октябрь куни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) аъзолари ва уларнинг ОПЕК+ алянсидаги ҳамкорлари хомашё қазиб олиш квоталари миқдорини сезиларли даражада қисқартиришга келишиб олди. Россия бошчилигидаги 13 давлат ва 10 иттифоқдошини ўз ичига олган ташкилотга кўра, Венада бўлиб ўтган йиғилишда ишлаб чиқаришни кунига 2 миллион баррелга қисқартиришга қарор қилинган.

Қарор нефть нархини пасайтириш ва гиперинфляцияни жиловлаш учун сўнгги ойларда энергия манбасини ишлаб чиқаришни кўпайтиришга интилаётган Оқ уйни ғазаблантирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан