Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Saudi Aramco нефт объектларига қилинган ҳужумлар оқибати ҳақида маълум қилди
18.09.2019 11:37,  
283

Saudi Aramco компаниясининг ижрочи директори Амин Ан-Насир дронлар ҳужуми қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра ҳужум натижасида 13 та нуқтада ёнғин юз берган.

Қутқарувчилар бу ёнғинларни ўчиришга 6 соат вақт сарфлаган.

Компания айни вақтда етказилган зарар кўламини аниқлашга уринмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонидаги айнан қайси нефт объектларига дрон ҳужуми уюштирилганини маълум қилган эди.

Жаҳон бозорларида нефт нархининг кескин ўзгаришидан хавотир бор. Саудия Арабистонидаги нефт объектларига қилинган ҳужумлардан кейин “қора олтин” нархи 10%га ошиб, 1 баррел учун 66$ га етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан