Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть уруши якунланди — ОПЭК+ тўлиқ келишди
13.04.2020 13:32,  
368

ОПЭК + давлатлари 12 апрель куни фавқулодда йиғилишда барча 23 мамлакат томонидан ишлаб чиқаришни қисқартиришга келишиб олдилар. Бироқ, умумий пасайиш режалаштирилганидек кунига 10 миллион баррелни эмас, балки 9,7 миллион баррелни ташкил этади, чунки Мексика ўз позициясини ўзгартирмаган ва 400 минг баррель квотасига рози бўлмаган, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.

Кейин ушбу хабарни ОПЭКнинг бир қатор вазирлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тасдиқладилар.

«Ҳа, биз кунига 9,7 миллион баррелга келишиб олдик», деди агентлик суҳбатдошларидан бири. Ушбу чеклов май-июнь ойларида амал қилади. Мексика кунлик ишлаб чиқаришни атиги 100 минг баррелга камайтиради.

«Жума куни тонгдан бери давом этаётган музокаралар натижасида биз 1 майдан бошлаб ОПЭК+ давлатлари учун қазиб олишни кунига 10 миллион баррелга қисқартириш бўйича тарихий битим тузилганлигини эълон қиламиз», деб ёзди Қувайт нефть вазири Холид ал-Фадел твиттерда.

Ўз навбатида Эроннинг нефть вазири Бижан Намдар Зангане «Саудия Арабистони Қувайт ва БАА билан биргаликда келишилган қисқартиришларга қўшимча равишда ўз ихтиёри билан ўзларининг етказиб берилишини яна 2 миллион баррелга қисқартиришга келишиб олдилар» деди.

Занганенинг сўзларига кўра, май-июнь ойларида Мексика кунлик қазиб олиш ҳажмини 100 минг баррелга камайтиради, қолган 300 минг баррель эса АҚШ ҳисобидан қисқартирилади.

ОПЭК+ нинг навбатдаги йиғилиши 2020 йил 10 июнь куни вебинар шаклида ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан