Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нeга ҳeч ким Арманистон мушугини пишт дeмайди?
25.11.2020 17:40,  
1874

Аҳолисининг 95 фоизи мусулмон бўлган Иордания қироллиги Тоғли Қорабоғ урушида Арманистоннинг ёнини олибди. Бу ҳам етмагандек, қирол Абдулла II ибн-ал-Ҳусайиннинг таклифига кўра, армани президент Армен Саркисян 24 ноябрда Амманга келган. Ҳолбуки, аҳолиси ўн милион бўлган Иорданияда яшайдиган арманилар сони кўпи билан 5 мингни ташкил қилади, холос.

"Бу таклиф Арманистон учун энг қийин кунларда Иордания мамлакатимизга ёрдам қўлини чўзганига гувоҳлик бериб, бутун дунёга, хусусан ислом оламига Арманистон ёлғиз эмаслигини кўрсатади" деган Саркисян.

Тоғли Қорабоғдаги аччиқ мағлубият бўйича гапирган босқинчи давлат президенти урушда енгилиш бошқа, лекин мағлубиятдан кейин яна оёққа туриб, янги жангларга тайёр бўлиш бошқалигини айтган. Бу эса арманилар ҳали ҳам дунёдаги кучли насроний давлатлар ва у ерларда яшаятгон бой армани диаспораси ёрдамига таяниб, келажакда яна босқинчилик уруши қўзғашдан тап тортмаслигини кўрсатади.

24 ноябрда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев озод қилинган Ағдам (Оқтом)даги салкам вайронага айланган тарихий масжид ёнида туриб айтган гаплар Озарбайжон телевидениеси орқали кўрсатилди. Унда жаноб Алиев салкам 30 йиллик ишғол даврида нуфузли халқаро ташкилотлар ва ғарб давлатлари арманилар босиб олинган Озарбайжон ерларида тарихий-маданий ёдгорликларни бузиб, қаровсиз қолдириб, масжидларда чўчқа боқиб, озарийлар қолдириб кетган турар-жойларни талаб, яғмолаганига ҳеч қандай муносабат билдирмаганини ҳам айтиб ўтди.

Шу сатрлар муаллифи ҳам ҳозирча Туркиядан ташқари, бошқа туркий давлатлар президентлари Озарбайжонни буюк ғалаба билан қутлагани ҳақида бирорта хабарга дуч келгани йўқ.

Озарий қардошларимиз босқинчиларни қўллаб-қувватлаб, армани пропагандасига "ишонган" давлатлар ўз фикрини ўзгартириши учун катта тарғибот ишлари олиб боришяпти. Лекин, дунё сиёсатида иккиюзламачилик катта рол ўйнаши, мусулмон давлатлар эса ўта тарқоқлиги, ҳақиқай туркий давлатлар бирлиги йўқлиги ва бошқа омилларни диққатга олсак, ҳали Озарбайжон келажакда арманилар қилиши мумкин бўлган катта провокацияларга тайёр туриши тақазо қилинади. Зеро, 44 кунлик Қорабоғ урушидан кейин, Арманистон ҳозирдан-оқ майда-чуйда уйдирма ва иғвогарлик ишларини кучайтира бошлагани буни исботлайди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан